Xodimlar Sanfa

Xodimlar Sanfa

«Sanfa products» МЧЖ 2009 йилда ташкил қилинган бўлиб, у иссиқлик-товуш изоляцияси асосидаги линолеум маҳсулотини ишлаб чиқаришга ихтисослашган. «Sanfa products» МЧЖ Ўрта Осиёда линолеум ишлаб чиқариш бўйича ягона корхона ҳисобланади. Катта тажриба, билим ва маҳоратга эга бўлган ҳолда биз истеъмолчиларга барча зарур сертификатлар билан тасдиқланган сифатли маҳсулотни таклиф қиламиз.

«Sanfa products» МЧЖ 2010 йилда фольгоизол ва изол каби рулонли гидроизоляцион том материалларини ишлаб чиқариш бўйича янги ишлаб чиқариш йўналишини очди. Фольгоизол ва изол гидроизоляция, изоляция ва товуш изоляцияси учун мўлжалланган универсал маҳсулот ҳисобланади. У битумли елимшак битум асосга тўлдирувчиларни суртиш йўли билан тайёрланади, асоси шишатола ва тўқилмаган материалдан иборат. Устки ҳимоя қатлами – Алюминий фольга ёки Полиэтилен плёнка.

2011 йилда ишлаб чиқариладиган линолеум асосининг остига ишлатиладиган эни 3,2 м гача бўлган маҳаллий полиэфир толадан тўқилмаган материал ишлаб чиқариши ўзлаштирилди (маҳаллийлаштирилди). Бу бизга қуйидаги имкониятларни берди:

  • Шу пайтгача Ўзбекистонда мавжуд бўлмаган янги ишлаб чиқаришни ўзлаштириш;
  • Импорт ўрнини босувчи материални ишлаб чиқариш;
  • Тежалган маблағларни ишлаб чиқаришни модернизация қилишга ва маҳсулотнинг янги турларини ўзлаштиришга йўналтириш;
  • Қозоғистон ва Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларига экспортни йўлга қўйиш;
  • ГЕОТЕКСТИЛЬ каби материал ишлаб чиқаришини ўзлаштиришhttp://www.geotextil.uz/

2012 йилда пол устига тўшаладиган асос остисиз ПВХ линолеумини экструзион усулда ишлаб чиқариш ўзлаштирилди. Ушбу материал эскиришга чидамлилик, мустаҳкамлик ва эластиклик бўйича юқори кўрсаткичларга эга. Материалларимизнинг бошқалардан ажралиб турувчи томони шундаки,уни кўпчилик юрадиган жамоат жойларида қўллаш мумкин. Биз ишлаб чиқарадиган асос остисиз ПВХ линолеуми сув ва ювувчи моддаларнинг таъсирига чидамли бўлиб, тажовузкор ва бошқа кимёвий реагентлар мавжуд бўлган алоҳида шароитларга эга хоналарда қўлланиши мумкин. Ўзбекистон бозорида бундай турдаги маҳаллий пол қопламасининг пайдо бўлиши ЎзР ўқув юртларидаги кимё, физика лаборатория кабинетларини тўшаш имкониятини тақдим этди. Айтиш жоизки, «SanfaProducts» МЧЖ компаниясининг полга тўшаладиган асос остисиз линолеумининг қиймати худди шундай импорт материалларга қараганда 35-40% га арзон.

2013 йилда геотекстиль ишлаб чиқариш бўйича ускуналарнинг модернизацияси амалга оширилди, бу ишлаб чиқариладиган кенгликни 4,2 м гача ошириш имконини берди. Ўзимизнинг тўқилмаган материални ишлаб чиқариш эса полга тўшаладиган линолеум кўрсаткичларини бир неча бараварга яхшилади.

2014-2015 йилларда эни 4,2 м бўлган ПВХ линолеумни ишлаб чиқариш бўйича янги ишлаб чиқариш линиясини етказиб бериш тўғрисида хорижий етказиб берувчилар билан келишувга эришилди. Ушбу кенглик жуда долзарб бўлиб, истеъмолчилар томонидан катта талабга эга эканини қайд этиш лозим.

2015 йилнинг иккинчи чорагида қўшимча замонавий ошловчи ускуналарнинг шеф-монтажи амалга оширилди. Бу ПВХ линолеумни шишахолстни қўллаган ҳолда ишлаб чиқариш имконини берди.

Илғор технологиялар ва янгиликларнинг жорий этилиши, шубҳасиз, маҳсулот сифатини яхшилайди ҳамда нафақат маҳаллий бозорда, балки ташқи бозорда ҳам LG, Tarcket каби машҳур ишлаб чиқарувчилар билан рақобат қила оладиган замонавий сифатли экспортга мўлжалланган маҳсулотни ишлаб чиқариш имконини беради.

Компаниямиз сотиш бозорларини кенгайтирган ҳолда Ўрта Осиё бозорларини ўзлаштиришга улгурди, бунда маҳсулотимизнинг сифати нафақат Ўзбекистон Республикаси бозорларида, балки Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркманистон бозорларида ҳам ўзини кўрсата олгани муҳим роль ўйнади. Молиявий ўсиш, ишлаб чиқариш салоҳияти ва ўз ишининг усталари томонидан бажариладиган батартиб йўлга қўйилган фаолият бизни йирик компаниялар линолеум ва изоляцион материаллар етказиб берувчиси сифатида танлаши учун асос ҳисобланади.

Биз доим ёнингиздамиз!

 

 

Поделиться ссылкой