2009

Иссиқлик ва товуш изоляцияси асосли линолеум ишлаб чиқаришга ихтисослашганмиз ва Ўрта осиёдаги ягона линолеум ишлаб чиқарувчиси ҳисобланамиз. Катта тажриба, билим ва профессионалликка эга бўлган ҳолда, биз ўз истеъмолчиларимизга барча зарур сертификатлар билан тасдиқланган сифатли маҳсулотни таклиф этамиз.

2010

Ишлаб чиқаришнинг янги йўналишини очдик – фольгоизол ва изол каби рулонли гидроизоляцияловчи томга ёпиш материаллари ишлаб чиқарила бошланди. Фольгоизол ва изол гидроизоляция, изоляция ва шовқиндан изоляциялаш учун мўлжалланган универсал маҳсулот ҳисобланади. Битумли боғловчи битум асосига шишатола ва нотўқима материал асосидаги тўлдирувчилар суртиш билан тайёрланади. Устки ҳимоя қатлами – Алюминли фольга ёки Полиэтиленли плёнка.

2011

Биз ишлаб чиқарадиган линолеум учун асос ости бўлиб хизмат қилишга имкон берувчи кенглиги 3.2 м гача бўлган  маҳаллий полиэфирли толадан ўзимизнинг нотўқима материал ишлаб чиқариш ўзлаштирилди (маҳаллийлаштирилди). Бу бизга қуйидаги имкониятларни берди:

2012

Экструзион усул билан ост асоссиз ПВХ пол усти линолеуми ишлаб чиқариш ўзлаштирилди. мазкур материал ейилишга чидамлилик, мустаҳкамлик ва қайишқоқликнинг юқори кўрсаткичларига эга. Бизнинг материалнинг алоҳида хусусиятлари шундан иборатки. уни ўтказувчанлиги катта бўлган жамоат жойларида қўллаш мумкин. Биз ишлаб чиқарадиган ост асоссиз  ПВХ линолеум сув  ва ювиш воситалари таъсирига чидамли ва агрессив ва бошқа кимёвий элементлар мавжуд бўлган алоҳида шароитли биноларда қўлланилиши мумкин. Ўзбекистон бозорида бундай турли маҳаллий пол усти қопламасининг пайдо бўлиши Ўзбекистон Республикасининг ўқув муассасаларидаги кимё, физика лаборатория кабинетларини жиҳозлаш имкониятини берди. Шуни таъкидлаш керакки, “SanfaProducts” МЧЖнинг пол усти ост асоссиз линолеуми нархи шунга ўхшаш импорт материалларидан 35-40% арзон.

2013

Геотекстиль ишлаб чиқариш бўйича ускунани модернизациялаш амалга оширилди, бу ишлаб чиқариладиган материал кенглигини 4.2 гача кенгайтириш имконини берди. Ўз нотўқима материалимизни ишлаб чиқариш пол усти линолеумимиз кўрсаткичларини бир неча баробарга яхшилади.

2014-2015

Ҳорижий ишлаб чиқарувчилар билан 4.2 м кенгликдаги ПВХ линолеумини ишлаб чиқариш бўйича янги ишлаб чиқариш линиясини етказиб бериш ҳақида битимга эришилди. Таъкидлаш лозимки, мазкур кенглик жуда долзарб ва истеъмолчиларнинг катта талабига эга. 2015-йилнинг иккинчи чорагида қўшимча такрорловчи ускунанинг шеф-монтажи амалга оширилди, бу шиша мато қўллаш билан ПВХ линолеум ишлаб чиқаришга имкон беради. Илғоор технологиялар ва янгиликларнинг навбатдаги жорий қилиниши, шубҳасиз,  маҳсулот сифатини яхшилайди ва нафақат маҳаллий бозорда, балки LG, Tarcket ва ҳ.к. ишлаб чиқарувчилар иштирок этаётган ташқи бозорда ҳам рақобат қиладиган замонавий сифатли экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқаришга имкон беради. Сотиш бозорларини ривожлантириб, компаниямиз аллақачон Ўрта Осиё бозорларини ўзлаштириб олди, бунда бизнинг маҳсулот сифати ўзини нафақат Ўзбекистон Республикаси, балки Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркманистон бозорларида ҳам кўрсатгани  муҳим роль ўйнади. Молиявий ўсиш, ишлаб чиқариш салоҳияти ва профессионалларнинг йўлга қўйилган иши йирик компаниялар линолеум ва изоляцияловчи материалларни етказиб берувчиси сифатида бизни танлашларининг асоси ҳисобланади.

Поделиться ссылкой